Нукусда Оролбўйига бағишланган халқаро анжуман бошланди
Кеча Нукус шаҳрида юксак даражадаги Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг (ДБРК) йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугун эса Оролбўйи минтақасида аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни сифатини ошириш, минтақавий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Нукус шаҳрида БМТ шафелигида юксак даражадаги “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Анжуман доирасида:
• экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароит яратиш;
• «яшил иқтисодиёт», экологик тоза, энергия ва сув тежайдиган технологиялар тамойилларини комплекс татбиқ этиш;
• экотуризмни ривожлантириш ва бошқа йўналишларда ялпи ҳамда параллел йиғишлар бўлиб ўтади.

