Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди
Давлатимиз раҳбари 26 апрель куни Пекин шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.
Учрашувда, жорий йил октябрь ойида Нукусда бўлиб ўтадиган Оролбўйида экологик инновация ва технологияларни ривожлантириш бўйича халқаро конференция якунида Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясига ушбу ҳудудни «Экологик инновация ва технологиялар ҳудуди» сифатида эълон қилишга доир махсус резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиқиши режалаштирилгани таъкидланди.
Бундан ташқари, 2020 йилда Тошкент шаҳрида Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколини амалга ошириш масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказилиши қайд этилди.
👉 @xushnudbek 👈



