2018 йилнинг энг яхши адвокати ва адвокатлик тузилмаси
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумида адвокатлар орасида ўтказилган танлов натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, Қашқадарё вилояти «Protsessual kafolat» адвокатлик бюроси адвокати Каттабоев Сафар Ашурович «2018 йилнинг энг яхши адвокати» дея эътироф этилди. Ташкилотчилар Сафар Каттабоев ўзи қатнашган ишларда 10 дан ортиқ оқлов ҳукмлари чиқарилишига эришганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Жиззах вилояти «Севинч» адвокатлик ҳайъати эса «2018 йилнинг энг яхши адовакатлик тузилмаси» деб топилди.
👉 @xushnudbek 👈



