Ўзбекистондаги кўлларда пляж зоналари ташкил этилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Ўзбекистонда пляжлар пайдо бўлади

Ички туризмни ривожлантиришга оид Президент қарорига кўра, Ақчакўл, Ашши кўл, Зикри кўли, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларида ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг яшаш муҳити, хусусан, асосий тўпланиш жойи сифатида белгиланган ҳудудларга кирмайдиган ер майдонларида пляж зоналарини ташкил қилиш учун ер участкалари 10 йилгача бўлган муддатга ижарага берилади.

Пляж зоналари ҳудудида экологик ва санитария талабларига жавоб берадиган енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1303
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek