Осиё ўйинлари ғолибларига пул мукофотлари белгиланди

Matn5-may, 2022, 17:391 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Осиё ўйинлари ғолиби бўлган спортчилар мукофотланади

«2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

а) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:

🥇олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;

🥈кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;

🥉бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

б) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерлар:

🥇олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;

🥈кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;

🥉бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

в) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

🥇олтин медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

🥈кумуш медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

🥉бронза медаль учун – 500 АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 531
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek