Париж-2024 ғолибларига 200 минг доллар мукофот берилади
Париж-2024 мусобақаларида олтин медал олган ўзбек спортчисига 200 минг доллар берилади
Президент қарорига кўра, 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
🥇олтин медали учун — 200 минг АҚШ доллари;
🥈кумуш медали учун — 100 минг АҚШ доллари;
🥉бронза медали учун — 50 минг АҚШ доллари.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш жараёнида республика ҳудудида ўтказилаётган спорт мусобақалари, ўқув-машғулотлар йиғинларида терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун вилоятлараро йўналишлар бўйича (темир йўл ва авиачипта) транспорт харажатларига 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 сентябрга қадар чегирмалар жорий этилади.
Шунингдек, ушбу қарорда 2026 йил Милан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки, 2028 йил Лос-Анджелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш масалаларида ҳам топшириқ берилган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1336

