Автомобиль харидидаги навбатлар ва тўловлар муҳокама қилинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganШавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик соҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш.Умурзоқов зиммасига автомобиль савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупцион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2150

