Ўзавтосаноат раҳбари соҳадаги муаммолар ҳақида гапирди

Matn1-avgust, 2018, 17:362 daqiqa0 koʻrish

Бундан аввал Халқаро Пресс клубда "Ўзавтосаноат" АЖ раҳбарияти томонидан томонидан қизиқ ва ўз ўрнида аччиқ фикрлар айтилган эди.

ХПК сессиясида иштирок этган "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов (тайинланганига атиги 1 ой бўлди, бунгача Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган - таҳр.) автомобилсозлик саноатини янада ривожлантириш бўйича Концепция ишлаб чиқилаётганини айтар экан, маҳсулотлар таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, соҳада импорт қилинадиган бутловчи қисмлар ва автоэҳтиёт қисмлар импортини қисқартириш борасида иш олиб борилаётганини билдирди.

"Тез орада Ўзбекистондаги барча 72та дилеримиз (шундан 22таси хусусий) билан имзоланган ҳамкорлик шартномалари қайта кўриб чиқилади. Улар биз билан имзолаган шартноманинг ҳар бир бандини сўзсиз бажариши лозим бўлади. Яқин келажакда шундай тизим йўлга қўйиладики, харидор автомобилни ўзига яқин дилердан мобил телефони орқали буюртма беради ва уйида машинасини қабул қилиб олади", - деди Шавкат Умурзоқов.

Унинг айтишича, мазкур завод бир йилда 290 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлса-да, бугунги кунда у 160-170 минг атрофида автомобил ишлаб чиқармоқда. "Ҳамма билади ва бунинг учун махсус билимга ҳам эга бўлиш шарт эмас, деярли 50 фоиз ишлаган завод маҳсулотининг таннархи юқори бўлади. Бу фуқароларнинг чўнтагига таъсир қилади ва хорижий давлатларга экспорт потенциалини йўққа чиқаради", - деди Шавкат Умурзоқов.

Бундан аввалроқ 26 июнь куни соҳа вакиллари билан ўтказган йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев қуйидаги фикрларни билдирганди:

"Автомобил саноатининг ривожлантириш мени мутлақо қониқтирмайди. Йилдан-йилга ишлаб чиқариш ҳам қисқараяпти. Иқтисодий манфаатнинг йўқлиги сабабли экспортни тўхтатишга мажбур бўлдик. Автосаноатимиз коррупция ботқоғидан қутула олмаяпти. Ташқаридан янги-янги инвестиция олиб келинмаяпти. Локализация йўқ десаям бўлади. 53 фоизлиги қоғозда".

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek