Абитуриентлар натижаларини эълон қилиш тартиби
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Энг кўп берилаётган саволлардан.
Жавоблар эртаси куниёқ чиқади, деб эълон қилишган эди. Лекин бир нарсага аниқлик киритишимизни сўрашмоқда. Эртаси куни абитуриентнинг ўқишга кирган-кирмагани ҳам чиқадими ёки фақат ўзининг олган баллини кўрсатишадими?
Агар эртасига фақат ўзининг олган баллини кўрсатишсаю, кирган-кирмагани 15 августдан кейин маълум бўлса, унда олдинги йиллардан жуда катта фарқ кўрмаяпман, илгари ҳам ҳеч қачон абитуриентнинг олган баллини сунъий камайтиришмас эди, ким неча балл олган бўлса, ўша охирида ҳам ўзгармасди. Асосий муаммо қолганларнинг балли кўтарилиб кетишида бўларди.
Агар эртасигаёқ кирган-кирмагани маълум бўлса, унда яна кичик бир тушунмовчилик бор. Бу ҳарбий имтиёз олганлар билан боғлиқ. Яъни ҳарбий имтиёз олганлар 2 та ОТМни танлаши мумкин. Асосийга балли етмаса, иккинчи ОТМга кириш имкони бўлади. Лекин жорий йилда айрим турдош ОТМларнинг тести турли кунларда бўляпти. Масалан, асосий ОТМга кира олмаган ҳарбий имтиёзи бор абитуриентнинг ҳали ўқишга кирмагани аниқ бўлмайди, у кейинги кунни кутишига тўғри келади. Балки иккинчи ОТМда балл пастроқ бўлса, ўқишга кириш имкони бўлади. Энди бу жаа унақа муаммо эмас, бугун "киролмадингиз" деб хабар бериб, эртага "табриклаймиз" дейишса ҳеч нарса қилмайди. Шунчаки айтдимда.
Мазкур масалага аниқ жавобни, менимча, эртага билиб олсак керак. Илк натижалар чиқсинчи, шунда маълум бўлади. Менда ҳам аниқ жавоб йўқ.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
