Айрим абитуриентлар тест тўловидан озод этилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan✅ Айрим абитуриентлар тестга киришдаги тўловдан озод этилди
Президентнинг тегишли фармонига (ПФ–113-сон, 20.04.2022 й.) кўра, қуйидаги 2 тоифа абитуриентлар ОТМларга ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилди:
1) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
2) “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.
❓ Ўзи бу қанақа тўлов ва илгари кимлар озод қилинган эди?
2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон Президент қарорига асосан, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (ҳозир 135 минг сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Демак, тест бўладиган йилда мактаб, лицей ёки коллежни тугатганлар тўлов қилмайди. Фақат аввалги йилда тугатганлардан тўлов олинади.
Шунингдек, бугунгача 2 та тоифа — ногиронлиги бўлган (I, II ва III гуруҳ) ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчаси битирувчилари) ҳам тест тўловидан озод қилинган эди.
Эндиликда аввалги йилларда тугатган юқорида тилга олинган 2 тоифадаги абитуриентлар ҳам тўловдан озод этиладиган бўлди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 643
