Эҳтиёжманд оила фарзандлари тест тўловидан озод этилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz❗️Аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 1 июлдан бошлаб: - 38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби…

✅ Тест синовидаги тўловдан озод этилиш борасида

Юқорида айтилганидек, бугунги видеоселекторда Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд оилалар фарзандларини ОТМларга киришда тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этиш тўғрисида топшириқ берди.

❓ Ўзи бу қанақа тўлов ва илгари кимлар озод қилинган эди?

2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон Президент қарорига асосан, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (ҳозир 135 минг сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Демак, тест бўладиган йилда мактаб, лицей ёки коллежни тугатганлар тўлов қилмайди. Фақат аввалги йилда тугатганлардан тўлов олинади.

Шунингдек, 2 та тоифа — ногиронлиги бўлган (I, II ва III гуруҳ) ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчаси битирувчилари) ҳам тест тўловидан озод қилинган эди.

Эндиликда аввалги йилларда тугатган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ҳам тўловдан озод этиладиган бўлди. Бунинг тартиби энди ишлаб чиқилади. Катта эҳтимол билан “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларига ушбу имтиёз қўлланса керак.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 775
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek