Ҳарбийлар фарзандлари учун имтиёзли квота тақсимоти

Foto18-iyul, 2022, 19:392 daqiqa0 koʻrish

Ҳарбийларнинг фарзандлари учун қўшимча 2%ли давлат гранти асосидаги квота тақсимоти
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг баёни билан ҳарбийларнинг фарзандлари учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ташкилотлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

❗️ЭСЛАТМА: мазкур имтиёзли квота фақат биринчи йўналиш учун амал қилади. Иккинчи, учинчи ва ҳ.к. йўналишларга тааллуқли эмас.

‼️ЭСЛАТМА-2: ушбу қўшимча квота фақат кундузги таълим учун тааллуқли. Агар 2 фоизли тавсиянома олган ҳарбийнинг фарзанди биринчи йўналишга сиртқи, кечки ёки масофавийни танласа, унда имтиёздан фойдалана олмайди. Албатта, биринчи йўналишга кундузгини танлаш керак. Қолган 2, 3, 4 ва 5-йўналишларга истаганини танлаш мумкин.

❓Бу ерда фақат ташкилотлар номи бор экан, лекин на ОТМлар, на йўналишлар йўқ-ку?

Имтиёзли квота ОТМлар ёки йўналишлар кесимида эмас, ташкилотлар кесимида берилган. Бу қандай бўлади?

Масалан, Мудофаа вазирлигига 714 та жой берилган. Айтайлик, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ходимларнинг фарзандлари учун жами 2 мингта тавсиянома берилган (бу шунчаки мисол, аслида кўп ёки кам бўлиши мумкин). Улар қайси ОТМни биринчи йўналиш сифатида танлагани муҳим эмас. Масалан, кимдир Юридик университетни, кимдир Тиббиёт академиясини, кимдир Молия институтини танлаган ва ҳ.к. Қайси йўналишларни танлагани ҳам муҳим эмас.

Хуллас, танлаган ОТМдан қатъи назар, Мудофаа вазирлиги тизимида тавсиянома олган 2 минг нафар ҳарбийларнинг фарзандлари тўплаган баллар орасидаги энг юқори балл олган 714 нафар абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга давлат гранти асосида қўшимча квотага ўқишга киради. Қолган 1286 нафар абитуриент эса ўзи тўплаган бали бўйича умумий тартибда барча билан беллашади. Бали етса, улар ҳам грант ёки контрактга киришлари мумкин.

❓Ҳарбийларнинг фарзандларига берилган тавсиянома балл қўшиб берадими?

Йўқ, ҳеч қанақа балл қўшиб берилмайди. Улар ўзлари тўплаган балл билан беллашади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek