Нукус воқеалари оқибатида вафот этганлар сони 21 нафарга етди

Video18-iyul, 2022, 15:461 daqiqa0 koʻrish

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар жараёнидан сўнг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган 274 нафар фуқароларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан 16 нафар фуқаро тиббий муассасаларда қолмоқда.

Афсуски, яна 3 нафар фуқаро аҳволи ўта оғир бўлгани боис, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этди.

Аввалроқ мазкур тартибсизликлар жараёнида жами 18 киши, шундан 14 нафар аҳоли ва 4 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари вафот этгани хабар қилинганди. Шундай қилиб, Нукус воқеалари натижасида вафот этганларнинг умумий сони 21 нафарга етди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek