Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадаларда бронза олди
Ўзбекистонлик ўқувчилар математика ва биологиядан халқаро олимпиадада бронза медалини қўлга киритди
Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида (IMO) Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.
Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида (IBO) Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига кўра Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қуйидаги мукофот пулларига эга бўладилар:
— олтин медаль соҳибига – базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (бугунги кунда 150 млн. сўм), ўқитувчисига – 450 баравари (135 млн. сўм);
— кумуш медаль соҳибига – 300 баравар (90 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (75 млн. сўм);
— бронза медаль соҳибига – 200 баравар (60 млн. сўм), ўқитувчисига – 150 баравар (45 млн. сўм).
Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.
Бундан ташқари, IMO, IPhO, IChO, IBO ва IOI халқаро фан олимпиадаларида совриндор бўлган ўқувчилар олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади.
👉 @xushnudbek 👈

