Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадаларда медал олди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

⚡️Ажойиб хушхабар!

🥇🥈🥉 Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро олимпиадаларда медалларни қўлга киритмоқдалар

Спорт бўйича Олимпиада ўйинлари бўлаётган бир пайтда фан олимпиадалари ҳам ўтказилмоқда ва уларда ўқувчи ука-сингилларимиз совриндор бўлишяпти.

Хусусан, 62-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этган Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 5-ихтисослашган математика мактаби ўқувчиси Диёрбек Толипов кумуш 🥈ва Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Олимжон Олимов бронза 🥉 медали билан тақдирланди. Охирги марта Халқаро математика олимпиадасида 5 йил олдин кумуш олгандик.

Бундан ташқари, Биология фанидан бўлиб ўтган Халқаро олимпиадада ҳамюртларимиз 2 та олтин 🥇 ва 1 та кумуш 🥈медали соҳибига айланишди. Булар:

🥇Ҳумоюн Норбеков -ЖДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси- олтин медал;
🥇Азиза Абдувалиева -ТПТИ академик лицейи 1-босқич ўқувчиси-олтин медал;
🥈Ёрқинбек Турдибоев -Навоий вилояти 11-ИДУМ ўқувчиси-кумуш медал.

Ўтган йили биологиядан 1 та олтин ва 2 та кумуш бўлганди.

Қувонарли томони ваниҳоят физика фанидан ҳам медал олдик. Тошкент шаҳридаги 71-мактаб ўқувчиси Раил Хашаев бронза медали олди ва мактаб ўқувчилари орасида Халқаро физика олимпиадасида медаль олган биринчи ўзбекистонликка айланди. Ўзи шу пайтгача физика бўйича Халқаро олимпиададан Ўзбекистон фақат биттагина медал олганди холос, бу иккинчиси бўлди.

Энди навбат кимёгарларимизга. Халқаро кимё олимпиадаси келгуси ҳафтада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Улардан ҳам юқори натижаларни кутиб қоламиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek