Xalqaro matematika olimpiadasidagi natijalar tahlili

Albom18-iyul, 2022, 13:192 daqiqa0 koʻrish

Математика фанидан халқаро олимпиададаги натижамиз ҳақида

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Халқаро математика олимпиадасида жамоамиз (расмдаги йигитлар) фақат битта бронза медали олганига изоҳ берди.

Айтилишича, жорий йилда баллар анча юқорилаган. Бу йил бронза медалини охирги ўтиш чегараси 23 балл бўлди (2021 йилда чегара 12 балл бўлган).

Шундай бўлса-да, жамоавий натижа юртимиз тарихидаги энг яхши кўрсаткич эканлигини айтиш керак. Жамоамиз жами 124 балл тўплади (олдинги энг яхши кўрсаткич 2010 йилда қайд этилган - 112).

Ўқувчиларимиз рейтинги 52,4 фоизни ташкил этди (охирги 8 йил ичидаги энг яхши натижа).

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов мустақилликдан кейинги IMO’да олинган медаллар сонини таҳлил қилди. Биз Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусдан анча орқадамиз. Украинани гапирмасак ҳам бўлади. Ҳалигача бирорта олтин медаль олмаганмиз.

Шунингдек, Беҳзод Ҳошимов қуйидагича эслайди:

«Мактабни битираётган пайтимда аҳвол оғир: пул топиш жуда қийин эди. Айтишларича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги айрим мамлакатларда бўлган олимпиадаларга боришни тақиқлаганди. Масалан, Аргентина, Колумбия ва Жанубий Африкада (2012-13-14) бўлган олимпиадаларга жамоамиз бормаган. Ўша пайт 2 та назария бор эди: бири — ростдан ҳам ТИВ тақиқ қўйган (тентаклик), иккинчиси эса, 6 та билет олиб бермаслик мақсадида таълим вазирлиги ТИВни баҳона қилган (қизғанчиқлик). Яъни ҳозир шароитлар яхшироқлигини эътироф этиш керак, самолётга чипталар ҳам бор, бошқаси ҳам, лекин барибир кўпроқ ресурс керак. Масалан, Қозоғистон ўз йиғинларини (сбор) чет эл мамлакатларида ўтказади, энг зўр домлалар билан ишлайди.

Фан олимпиадаларига аслида кўп ресурс ажратиш керакмас, лекин самараси жуда баланд бўлади. Агар шу масалага кўпроқ ресурс ажратсак — кўп болаларга мотивация бўлади ва иштирокчилар кўпаяди. Кўпроқ ресурс деганимда, ютганларга қиммат совғалар эмас, боришдан 3-5 йил олдин тайёрлаш, саралаш ва ўқитиш жараёнларини ислоҳ қилишни назарда тутяпман», - дейди Ҳошимов.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek