Тўхтамурод Жумаев номидаги математика олимпиадаси

Matn7-sentabr, 2019, 10:201 daqiqa0 koʻrish

Manba:Зззз

Ўзбекистонда Халқ таълими вазирлиги ва “Қоракўл Зиё” ўқув маркази ҳамкорлигида илк бора ўтказиладиган “Қоракўл мактаби” асосчиси Тўхтамурод Жумаев номидаги математика олимпиадасининг ташаббускорлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш, жоиз!

Ғоя муалллифлари Умид Раҳмонов,Озод Зоиров ва Жасур Қўчқоровлар ҳақида икки оғиз сўз.

Умид Раҳмонов 90 йилларнинг охирларида Жаҳон халқаро математика олимпиадасида республикамиз шарафини ҳимоя қилган илк қалдирғочлардан ҳисобланади.
“Жумаев мактаби”да таҳсил олган кезлари 1999-2001 йиллар давомида Руминия, Жанубий Корея ва АҚШда бўлиб ўтган нуфузли олимпиадада Ўзбекистонга биринчи бўлиб бронза ва кумуш медалларни тақдим этган.
Шуниннгдек, лойиҳанинг яна бир ташаббускорлари Озод Зоиров ва Жасур Қўчқоровлар ҳам халқаро математика олимпиадасида иштирок этиб, бронза медалларига сазовор бўлишган!

Устозининг йўлидан бораётган бу шогирдларга омад тилаймиз!
Ишонамизки, улар олимпиаданинг юқори савияда ўтказилиши билан боғлиқ ташкилий ишларни ҳам муносиб уддалашади!

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek