Қоракўл мактаби тажрибаси бўйича видеокурс тайёрланди
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzКеча “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби, машҳур “Қоракўл мактаби” асосчиси, у…Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев шакллантириб кетган мактабнинг сири нимада эканлиги ҳақида Абдулла Авлоний илмий-тадқиқот институти қисқа 9 та қисмдан иборат видеокурс тайёрлаган экан.
👉 Эндиликда Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибаси жорий йил 17 июль кунидан бошлаб халқ таълими тизимидаги 520 та ихтисослаштирилган мактаб директорлари малака ошириш дастурида ўқитилади.
✅ Қоракўл Халқаро математика мактаби фаолияти тўғрисидаги видеороликлар тўплами👇🏻
1-қисм. Ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилади?
2-қисм. Ўқувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш жараёни қай тартибда ташкил этилади?
3-қисм. Ўқитувчиларнинг дарс ўтиши жараёнлари қандай назорат қилинади?
4-қисм. Битирувчиларнинг билим даражасини аниқлаш ва диагностика килиш усуллари
5-қисм. Ўзлаштириши пастроқ бўлган ўқувчилар билан ишлаш қай тартибда йўлга қўйилган?
6-қисм. Ўқитувчиларни ишга қабул қилишда нималарга эътибор қаратилади?
7-қисм. Мактаб ўқитувчилари салоҳияти ва уларга қўйилган талаблар
8-қисм. Мактабда қайси фанлар чуқурлаштириб ўтилади?
9-қисм. Мактаб муваффақиятларининг сири нимада?
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
