«Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди
Кеча “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби, машҳур “Қоракўл мактаби” асосчиси, устоз муаллим Тўхтамурод Жумаев вафот этди.
Раҳматли Тўхтамурод ака том маънода янги давр жадиди, ўзбек таълим тизими учун беқиёс ҳисса қўшган инсон эдилар. Мен ишонаман, буюк муаллимнинг умри барҳаёт бўлади, чунки у минглаб шогирдлари ва ўзидан қолдирган катта таълим мактаби сиймосида яшайверади.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши Тўхтамурод Жумаевнинг яқинларига, оила аъзоларига, шогирдлари ҳамда ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
