Ногиронлиги бор абитуриентлар учун имтиёзлар ва муаммолар
❗️Ногиронлиги бор абитуриентлар диққатига
Қонунчиликка кўра, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун ўқишга киришда тегишли имтиёз берилади, аниқроғи улар учун умумий квотанинг 2%и миқдорида давлат гранти учун алоҳида жой ажратилади.
Ногиронлиги бор шахслар учун қўшима квота мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/10119
Аммо айрим ногиронлиги бўлган шахслар ДТМ сайтида рўйхатдан ўтган пайтда уларнинг ногиронлигини тасдиқловчи маълумот кўринмаётган экан. Бу эса уларнинг алоҳида квота бўйича танловда қатнашишига тўсқинлик қилади. Абитуриентлар ДТМ сайтида ногиронлиги борлигини ўзлари кўрсата олмайди, анкетада бунақа банд йўқ.
Мазкур масалага аниқлик киритиш учун тегишли мутасаддилар билан боғландик. Уларнинг маълумот беришича, ҳозирда максимал даражада барча ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари ДТМ базасига киритилган. Фақат маълумотларни электронлаштириш чоғида айрим шахсларнинг маълумотлари қолиб кетган бўлиши мумкин. Агар ногиронлиги бор шахслар мурожаат қилган тақдирда улар тезда муаммони бартараф этишларини маълум қилди.
Шу сабабли биз марказлашган ҳолда ногиронлиги бор шахсларга ёрдам бериш мақсадида махсус анкета тайёрладик.
❗️Агар қайси абитуриентнинг ногиронлиги борлиги ҳақидаги маълумот ДТМ сайтида кўринмаётган бўлса, қуйидаги анкетани тўлдиришингизни сўраймиз, биз тезда мутасадди шахсларга буни етказамиз ва муаммонгизни ҳал қилишга кўмаклашамиз.
Анкетани тўлдириш:
📲 https://forms.gle/E3b9cxhv2wMwMCVZ8
ℹ️ ушбу анкета фақат ДТМ сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда имтиёзлар бўлимида ногиронлиги борлиги ҳақида маълумот кўринмаётган абитуриентлар учун мўлжалланган.
👉 @xushnudbek 👈

