Ижтимоий иш йўналишига ҳужжат топшириш тартиби

Matn18-iyul, 2022, 10:421 daqiqa0 koʻrish

❓Ижтимоий иш (фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари) йўналиши нега ДТМ сайтида чиқмаяпти?
#abituriyent

✅ ЖАВОБ: чунки бу ёпиқ йўналиш бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 3-сон қарорига кўра, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ходимлари учун махсус очилган.

Шу сабабли ушбу йўналишга тегишли вазирликнинг тавсияномаси асосида маҳаллаларда расман ишлайдиган ходимлар ҳужжат топшира олади. Маҳаллада ишламайдиган шахслар, бошқача айтганда оддий абитуриентлар бу йўналишга ҳужжат топшира олмайди ва уларга ДТМ сайтида бу йўналиш кўринмайди.

ОТМларда «Ижтимоий иш (оила ва болалар билан ишлаш)» деган таълим йўналиши бор, мана шунга бемалол исталган инсон топшириши мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek