Тест саволларини ишлаш учун бериладиган вақт миқдори

Matn27-iyun, 2022, 20:321 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❓Тест саволларини ишлаш учун қанча вақт берилади?
#abituriyent

3 та мажбурий фанлар учун — 60 дақиқа (1 соат);

2 та мутахассислик фанлари учун — 120 дақиқа (2 соат).

Жами: 180 дақиқа (3 соат).

Агар кимдадир чет тили ёки бошқа фанлардан имтиёзли сертификати бўлса ва ўша фан учун тест синовидан озод қилинган бўлса, унда 60 дақиқа айириб ташланади. Агар 2 та мутахассислик фанидан ҳам имтиёзи бўлса, унда 120 дақиқа айириб ташланади ҳамда фақат мажбурий фанлар учун 1 соат вақт берилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлари бор йўналишларга топширган абитуриентлар учун фақат 3 та мажбурий фанга 1 соат вақт берилади.

Ушбу вақт ичига жавобларни белгилаш ҳам киритилган. Яъни бўяш учун алоҳида қўшимча вақт берилмайди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1504
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek