Xalqaro fan olimpiadalari ғoliblari taqdirlandi
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари тақдирланди
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ўзбекистонлик ёшлар томонидан жами 10 та (2020 йилда 6 та) медаль қўлга киритилди. Хусусан:
— 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) 1 та 🥇олтин ва 3 та 🥉бронза (Япония);
— 62-Халқаро математика олимпиадасида (IMO) 1 та 🥈кумуш ва 1 та 🥉бронза (Россия)
— 32-Халқаро биология олимпиадасида (IBO) 2 та 🥇олтин ва 1 та 🥈кумуш (Португалия)
— 51-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO) битта 🥉бронза (Литва).
Кечаги маросимда ғолиблар ва уларнинг устозларига қуйидаги пул мукофотлари берилди:
🥇олтин медаль учун:
ўқувчига — 122,5 млн сўм;
ўқитувчисига — 110,25 млн сўм.
🥈кумуш медаль учун:
ўқувчига — 73,5 млн сўм;
ўқитувчисига — 61,25 млн сўм.
🥉бронза медали учун:
ўқувчига — 49 млн сўм;
ўқитувчисига — 36,75 млн сўм.
Шунингдек, ушбу ўқувчилар имтиҳонсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади. Ўқитувчиларига эса 200, 175, 150 фоизлик устамалар берилади.
👉 @xushnudbek 👈




