Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар ғолиб бўлди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

​​Халқаро кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди

Эпидемиологик вазиятни инобатга олиб 52-Халқаро кимё олимпиадаси 25 июль куни масофавий тарзда ўтказилди. Кимё фанидан энг нуфузли ҳисобланадиган мазкур олимпиадада дунёнинг 60 давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Олимпиадада Ўзбекистон шарафини 2018-2019 ўқув йилида республика фан олимпиадасида ва қўшимча республика олимпиадаси ғолиблари орасидан саралаб олинган 4 нафар иқтидорли ўқувчи ҳимоя қилиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:

Кумуш медаль:

- Мирумид Миракбаров (Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей);
- Дилшодахон Исаева (Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей).

Бронза медаль:

- Фирдавс Собиров (35-мактаб, Бухоро шаҳри).

Шунингдек, Жондор тумани 49-мактаб ўқувчиси Акобир Нарзуллаев диплом билан тақдирланди.

Халқаро олимпиада ғолибларига қандай имтиёзлар бор?

1️⃣ Ўтган йили имзоланган Президент қарорига асосан, тан олинган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун — 500 (111 млн 500 минг сўм), ўқитувчисига — 450 баравари (100 млн 350 минг сўм);
2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300 (66 млн 900 минг сўм), ўқитувчисига — 250 баравари (55 млн 750 минг сўм);
3-ўрин (бронза медаль) учун — 200 (44 млн 600 минг сўм), ўқитувчисига — 150 баравари (33 млн 450 минг сўм).

2️⃣ Бундан ташқари рўйхатга киритилган халқаро олимпиадалар ғолиби бўлган ўқувчилар давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз грантга қабул қилинади.

3️⃣ Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.

4️⃣ Агар халқаро олимпиада ғолиблари келгусида таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритишни бошласа, уларнинг лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз устама қўшилади.

Совриндор бўлган ука-сингилларимизни чин дилдан табриклайман! Илмга бўлган интилишлари ҳеч қачон сўнмасин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek