Муса Ерниязовнинг таъзия маросими бўлиб ўтди

Albom1-avgust, 2020, 17:412 daqiqa0 koʻrish

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, маросимда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Қорақалпоғистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шарап Уснатдинов, «Қорақалпоқ адабиёти» газетаси бош муҳаррири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулистон Аннақличева, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абатбай Данияров Муса Ерниязовнинг эл-юрт манфаати йўлидаги серқирра фаолияти, одамларга яхшиликларини эсга олди.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek