Ўзбекистонлик ёшлар Менделеев олимпиадасида 7 та медаль олди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganХалқаро фан олимпиадасида ўзбекистонлик ёшлар 7 та медални қўлга киритди
28 та давлат ўқувчилари ўртасида онлайн тарзда ўтказилган 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 7 нафар ўқувчиларнинг барчаси юқори натижаларни қайд этишди.
Халқаро олимпиаданинг якуний натижаларга кўра 1 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медаллари қўлга киритилган.
🥇 Бухоро шаҳар 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Фирдавс Собиров олтин;
🥈 Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари Азимжон Жамолов ва Дурдона Мухтархўжаевалар, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Собиржон Аманов ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Нафиса Нормуродовалар кумуш;
🥉Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Икромиддин Боймаҳаммадов ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Бегзод Рўзибоев бронза медалини қўлга киритишган.
P.S.: олимпиада ғолибларини мукофотлаш ҳақидаги маълумот нотўғри бўлгани учун таҳрирланди.
👉 @xushnudbek 👈





