Нукусдаги вазият ва тинч ҳаётнинг тикланиши
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Бугун Нукус шаҳрида бўлдик.
Бир қанча объектларга бордик, оммавий тартибсизликлар бўлган майдонларни кўздан кечирдик. Қорақалпоғистон Республикаси комендатураси томонидан ўша кунги воқеалар ҳамда ҳозирги ҳолат ҳақида батафсил маълумот берилди.
Энг муҳими ва асосийси ҳозирда Қорақалпоғистонда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Кўчаларда одатий ҳаёт тарзи тикланган, мактаб ва боғчалар, ижтимоий объектлар ишлаб турибди. Бозорларда одамлар гавжум.
Мард ва донишманд қорақалпоқ қадрдонларимиз вазиятни тўғри тушунган ҳолда, провокацияларга учмасдан, оммани тўғри йўлдан уришга уринаётган айрим ғараз ниятли шахсларнинг гапига кирмасдан ўз вақтида тартибсизликларни тўхтатишган.
Илоҳим, Ватанимизда бу каби кўнгилсиз ҳолатлар бошқа такрорланмасин. Ўзбекистон тинчлигини ва ҳудудий яхлитлигини бузмоқчи бўлаётган жиноятчиларнинг юзи тескари бўлсин, қонунда белгиланган жазосини олишсин.
Орқада ҳилпираб турган иккала байроқ ва мусаффо осмонимиз дунё тургунча мана шундай ҳолатда бўлсин, илоҳим.
P.S.: сафар таассуротлари билан ўртоқлашишга ҳаракат қиламан.
👉 @xushnudbek 👈





