Кадастри йўқ уйларга 3 карра ер солиғи солиш тўхтатилади
Кадастри йўқ уйларга 3 карра миқдорда ер солиғи солиш вақтинча тўхтатиб турилади
Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Унда айтилишича, 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.
Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.
Шу боис махсус тузилган ишчи гуруҳи:
— 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;
— уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.
❗️Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.
Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.
👉 @xushnudbek 👈



