Конституция муҳокамаси 15 июлга қадар узайтирилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга — 15 июлга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, Президент таклифи асосида қонун лойиҳасидан Қорақалпоғистон Республикаси мақомига оид қисми чиқарилди, яъни Конституциянинг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
👉 @xushnudbek 👈



