Сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

👉 http://parliament.gov.uz/uz/laws/discussed/33438/

Қонунчилик палатаси хабарида айтилишича, қонун лойиҳаси билан назарда тутилаётган янгиликлар Марказий сайлов комиссияси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, шунингдек қатор мутасадди идора ва ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинган, шу жумладан 2020 йилнинг май-июнь ойларида лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилган (айни карантин ва локдаун пайтида жамоатчилик муҳокамасини қилишган экан, қизиқ).

Қонун лойиҳаси билан:

➖ Ўзбекистон Конституцияси;
➖ “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонун;
➖ “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонун;
➖ Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз бўлса, қуйидаги манзилга (demokratkom@parliament.gov.uz) жўнатишингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek