Автомобилларни расмийлаштиришдаги юқори божлар муаммоси

Foto25-yanvar, 2021, 18:181 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Юқоридаги постга қолдирилган изоҳлардан бири.

Парламент ва Вазирлар Маҳкамаси бу масалани ўйлаб кўришса ёмон бўлмасди. Ўрнатилган жуда юқори давлат божлари ҳамда таги тешик йўл фондига тўланадиган маблағлар жамиятда қонунсизликни кучайтириб, мулк ҳуқуқи дахлсизлигига путур етказмоқда.

Ишончноманинг яна бир муаммоси, машинанинг янги эгаси қоидаларни бузиб, фотокамераларга тушиб қолса, эски эгасига жарима келади. Жарима вақтида тўланмаса МИБдан келишади. "Машинамни сотганман, рулда мен эмасдим" деса ҳам, МИБдагилар "машина сизнинг номингизда, жарима сизга чиққан" дейишади. Энди ё машинанинг янги эгаси билан судлашиш керак, ё мана сенга, деб ишончномани бекор қилиш керак.

Хуллас, қарабсизки аҳоли орасида жанжал ва можаро катталашиб кетаверади.

Айтишларича, юқори давлат божлари бир пайтлари жонажон монопол компаниямизни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўрнатилган. Яъни иккиламчи машина бозорида сунъий қийинчилик юзага келтириш учун.

Ўртоқлар, бу нархларни инсоф билан ўйлаб кўриш вақти келди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek