Автомобил бошқариш учун электрон ишончнома жорий этилади
❗️Энди автомобил ҳайдашда ишончнома расмийлаштириш учун нотариусга бориш шарт бўлмайди
Президентнинг тегишли қарори билан, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:
— автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;
— электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;
— электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.
Масалан, вазият тақозоси билан қайсидир қариндошингиз ёки дўстингиз шошилинч равишда машинангизни бошқариши керак бўлиб қолди. Ҳозирда бунинг учун албатта нотаруисларга бориб, ишончнома расмийлаштириш керак. Аммо кейинчалик, шундоқ телефонингиздан кириб, 5-10 дақиқада ишончнома расмийлаштириб (масалан, 1 ойга 90 минг сўм эвазига), ўша заҳоти йўлга чиқиб кетилаверади. Бу зўр-ку! Балки кейинчалик бориб, бориб, бутунлай ишончнома бериш тизими йўқ бўлиб кетса ҳам ажаб эмас.
👉 @xushnudbek 👈

