Тонировка учун онлайн ариза бериш ва 10 фоизлик чегирма

Matn8-fevral, 2021, 18:491 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

"Тонировка" рухсатномаси учун онлайн ариза юбориш имкони яратилади. Натижада тўлови 10%га арзонлашади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган ҳужжат лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Лойиҳа тасдиқлангудек бўлса, Қонун талаби бўйича "тонировка" учун рухсатномага онлайн ариза берилганда, белгиланган нархдан 10 фоиз камроқ тўлов қилиш мумкин бўлади. Бошқача айтганда онлайн ариза юборилганда:

орқа ён ойналар учун - 1 млн 102 минг 500 сўм (аслида 1 млн 225 минг сўм)
олд ва орқа ён ойналар учун - 11 млн 25 минг сўм (аслида 12 млн 250 минг сўм) тўлов қилиш керак бўлади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek