Тонировка нархи арзонлашиш ўрнига ошди
Хотирамиз қисқа
Роппа-роса 1 йил олдин Ички ишлар вазирлиги депутат Дониёр Ғаниев сўровига тонировка нархини арзонлаштириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган, деб жавоб берганди.
Орадан 1 йил ўтди. Нима бўлди, деб ўйлайсизлар?
ЖАВОБ: Ҳеч нарса!
Аксинча, шу 1 йил ичида базавий ставка ошиши натижасида тонировка нархи ҳам ошди.
Масалан, 1 йил олдин ва ҳозир тонировка нархлари:
1️⃣ фақат орқа ён ойналар учун —
ўтган йили 1 млн 225 минг сўм
ҳозир 1 млн 500 минг сўм (+275 минг сўм)
2️⃣ олд ва орқа ён ойналар учун —
ўтган йили 12 млн 250 минг сўм
ҳозир 15 млн сўм (+2 млн 750 минг сўм).
Ҳа, тўғри, ўтган йили 15 сентябрдан бошлаб тонировка учун электрон ариза юборилса, атиги 10% чегирма бериш тартиби кучга кирди. Лекин ундан сал олдин, 1 сентябрь куни тонировканинг нархи ҳам 10%га ошган эди. Яъни аввал 10% нарх оширилиб, кейин 10% чегирма берилганди.
Агар шуни "мана, тонировка нархини арзонлаштирдикку" дейишмоқчи бўлишса, унда билмадим, масъулларга шунчаки қойил.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2637
