Диний таълим муассасаларига қабул тартиби эълон қилинди

Matn15-iyun, 2022, 10:572 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Диний таълим муассасалари учун қабул санаси ва талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди
#abituriyent

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари офлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:

2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

Олий диний таълим муассасаларида:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:

2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Ҳадис илми мактабида:

2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– таълим муассасаси ректори номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 708
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek