ОФК Ўзбекистонни жазолади: мухлислар ўйинга киритилмайди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

❗️ОФК Ўзбекистонни жазолади: Япония билан ўйинга бизнинг мухлислар киритилмайди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон U23 ҳамда Ироқ U23 жамоалари ўртасидаги ўйинда мухлислар томонидан тош отилиш ҳолати бўйича қарор чиқарди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон-Япония ўртасидаги ярим финал баҳсига ўзбекистонлик мухлислар стадионга киритилмайди. Япониянинг эса 500 нафаргача мухлисига стадионга киришга рухсат берилади.

Тасаввур қиляпсизми, Ўзбекистонда ўтаётган Осиё кубогининг энг муҳим баҳсларидан бирида бирорта ўзбек мухлиси бўлмайди, аммо рақиб мухлислари стадионда ўтиришади.

Хулоса қилиш учун яхши воқеа бўлди. Мухлислик маданияти, айниқса жамоат жойларида ўзини тутиш одоблари шунақа хатолар билан секин-аста ўрганилади, шекилли.

ОФКнинг яна бошқа жазолари ҳам бор:

— дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов учта ўйинга дисквалификация қилинди ҳамда 500 АҚШ доллари жарима белгиланди;

— ЎФАга эса 50 минг доллар жарима белгиланди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2670
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek