Ўзбекистон — Ироқ ўйинидаги тартиббузарлар жазоланди

Matn14-iyun, 2022, 14:481 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

11 июнь куни “Пахтакор” стадионида U-23 Осиё кубоги ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари учрашувида ҳакамнинг қароридан норози бўлиб айрим томошабинлар пластмасса сув идиши ва стакан, оёқ остидаги бетон парчаларини стадионга улоқтирган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахслар аниқланиб, уларнинг 6 нафарига суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари 10 нафар фуқаро 10 сутка маъмурий қамоқ, 3 нафари жарима жазосига тортилган, 28 нафарига нисбатан суриштирув давом этмоқда.

Отилган тошлардан жароҳатланган фотомухбир Ж.С. унга нарса отган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб, ариза ёзишдан бош тортган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши бўлганлиги учун касалхонадан уйига рухсат берилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1298
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek