Президент стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасини танқид қилди
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlanganБугун Президент ҳузурида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтди. Давлат раҳбари соҳадаги ваколатли давлат ташкилотларига жиддий эътирозлар билдирди.
Жумладан, ўтган йили GSP+ тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европага божсиз экспорт қилиш имконияти яратилган бўлса-да, лекин бир йил ичида Европа мамлакатларига экспорт қилинадиган маҳсулот турлари атиги 79 тага (жами 643 та), тадбиркорлар сони 102 тага (жами 579 та) кўпайган.
Ўсиш суръатининг бундай пастлигига асосий сабаб стандарт, сертификация ва лаборатория масалаларига жавоб берадиган давлат идоралари экспортни кўпайтиришни ўзи учун устувор вазифа, деб қарамаяпти, улар тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти.
Масалан, қуритилган мевани экспорт қилиш учун 27 хил турдаги таҳлил қилинадиган лаборатория талаб этилиши, лекин юртимизда бирорта ҳам бундай лаборатория йўқлиги, тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига олиб кириш учун зарур бўлган 61 та лаборатория таҳлилининг 16 таси бизда йўлга қўйилмагани танқид қилинди.
❗️Энг муҳими, тадбиркор бу муаммолардан маҳсулотини Европага олиб боргандан кейин хабар топаяпти.
Мутасаддиларга Европага экспорт қилиш имконига эга тадбиркорлар билан ишлаб, уларга кўмак бериш, шунингдек бир ой муддатда қайси стандартни жорий қилиш, қайси лабораторияни янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Божхона қўмитасига 1 октябргача экспорт, импорт ва транзит бўйича барча сертификат ва рухсатномаларни “Ягона дарча” орқали юритишни йўлга қўйиш топширилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 722



