Sevimli телеканали ходимлари калтаклангани айтилмоқда

Matn13-iyun, 2022, 18:011 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

«Севимли» телеканали ходимлари ИИО ходимлари томонидан калтаклангани айтилмоқда

11 июнь куни «Пахтакор» стадионида U-23 Осиё кубогининг чорак финали доирасида Ўзбекистон ва Ироқ жамоалари ўртасидаги ўйинни ёритишга борган «Севимли» телеканали ходимлари стадионга киришда ички ишлар органлари ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар қилинди.

Тасвирчи дўппослаш вақтида орган ходимлари унга электрошокер қўллаганини айтган.

ИИВ Матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов буни рад этиб, ўша куни стадионда юз берган тартибсизликлар вақтида «Севимли» телеканали вакиллари ҳам бўлгани ҳамда одамлар ўртасидаги муштлашув жараёнида телеканал операторига тан жароҳатлари етказилиб, техник ашёлари зарар кўрганини, ҳозирда жамоат тартибини бузган фуқароларни аниқлаш ишлари олиб борилаётганини таъкидлаган.

Ҳолат юзасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги баёнот бериб, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Миллий гвардияга сўров юборган.

Бош прокуратура эса ушбу ҳолатни ўрганиб чиқишаётгани, агар қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, айбдорларга қонун доирасида чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қилди.

P.S.: Манбаларимизнинг хабар беришича, ички ишлар ходимлари операторнинг флешкасини қайтариб беришган, аммо ундаги барча видеоёзувлар ўчириб ташланган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😱 1085
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek