Ички ишлар органларида E-патруль тизими жорий этилади
2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич “E-патруль” тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ҳамда барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимларининг фаолияти “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилади — Ҳукумат қарори.
Бунда фуқароларнинг шахси бармоқ излари ёки юз тузилиши орқали идентификация қилинади.
❓Қачон фуқароларни тўхтатиш ва ҳужжат сўраш ёки “Е-патруль” орқали шахсини аниқлаш мумкин?
✅ шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
✅ шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий хуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
✅ қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.
❓Қачон шахсни ички ишлар органларига олиб бориш мумкин?
➖ ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган ва планшет орқали ҳам унинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
➖ қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
➖ шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
➖ жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланган ҳолларда (жойида маъмурий баённома тузиладиган ҳоллар бундан мустасно).
👉 @xushnudbek 👈
