Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс номи ўзгармоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganМаъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг номи ўзгармоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқишган қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг номланиши унинг тартибга солиш предмети ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс деб ўзгартирилмоқда.
Шунингдек, маънан эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган ёки фуқаролик ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган 33 та маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексдан чиқарилмоқда.
12 та янги турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
- 👍 654

