Мол-мулк солиғини ҳисоблашнинг янги тартиби

Matn27-yanvar, 2022, 14:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzМолия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси сўнгги пайтларда тадбиркорларни ташвишга солаётган масала юзасидан ахборот хати эълон қилди. Солиқ тўловчиларнинг қуйи…

Мол-мулк солиғи бўйича

Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 473
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek