Контракт тўлови учун солиқ имтиёзи амал қилмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Фарзандининг контрактини иш ҳақидан тўлаганда солиқ имтиёзи ҳозир ҳам борми?
ЖАВОБ: Ҳа, бундай имтиёз ҳозир ҳам бор.
Янги Солиқ кодекси лойиҳасида контракт тўлови учун ўтказилган иш ҳақининг солиққа тортилмаслигига оид имтиёз бекор қилиниши ҳақида илгари ҳам ёзгандим.
Аммо Солиқ кодексининг янги таҳрири ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Аммо эшитишимга қараганда, айрим бухгалтерлар ушбу имтиёз бекор қилинганини айтишмоқда экан.
Бу нотўғри. Ҳозир амалда бўлиб турган Солиқ кодексининг (http://lex.uz/docs/1286558) 179-моддасининг 31-бандида ушбу имтиёз белгилаб қўйилган:
179-модда. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди:
31) фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг:
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари;
Бундан ташқари, мабодо кимдир ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига пластик карточкаси орқали тўлаган ва бунинг натижасида солиқ имтиёзи қўлланмаган бўлса, унда солиқ органларига ариза берса, ушланмаган солиқ миқдорини ҳисоблаб, қайтариб беришади.
Шунингдек, янги Солиқ кодексида ёш оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларни ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой учун олинган ипотека кредитларини қоплаш учун йўналтирилган даромадларга ҳам солиқ имтиёзини бекор қилиш режалаштирилмоқда, аммо ушбу имтиёзлар ҳам айни бугунги кунда кучга эга.
👉 @xushnudbek 👈