Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ректорлари саммити бўлиб ўтади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ректорлари Саммити бўлиб ўтади
2019 йил 8-9 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Япония олий таълим муассасалари ректорлари Саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Мазкур анжуманда иштирок этиш учун Япония таълим, спорт, фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Хироюки Накамура (Hiroyuki Nakamura) бошчилигидаги ректорлар делегацияси аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюради ва асосий тадбир Конференция шаклида ташкил этилади.
Конференция 8 июль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтади.
Саммитда япон томонидан 50га яқин иштирокчилардан иборат 20 дан ортиқ Япония ОТМ вакилларининг иштироки кутилмоқда. Тадбирда Япониядаги Нагоя, Мие, Цукуба, Аити, Вакаяма каби йирик университетлар вакиллари ҳам иштирок этади.
Япония делегациясининг Самарқанд шаҳрига ташрифи ҳам режалаштирилган.
👉 @xushnudbek 👈


