Тошкент давлат юридик университети 30 ёшга тўлди

Foto16-sentabr, 2021, 16:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Тошкент давлат юридик университети 30 ёшга тўлди

15.08.1991 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, В.И.Ленин номидаги ТошДУ ҳузуридаги юридик институти негизида Тошкент давлат юридик институти ташкил этилган эди. 2013 йилда институт университетга айлантирилди.

ТДЮУнинг 30 йиллиги муносабати билан эртага халқаро илмий-амалий конференция, талабалар фестивали ва бошқа тадбирлар ўтказилар экан.

Бу олийгоҳ ҳаётимда жуда катта аҳамиятга эга. 2003 йили (14 ёшлигимда) ТДЮИ қошидаги академик лицейга ўқишга кирдим. 2006-2014 йилларда бакалавр ва магистратурада ўқидим, ўқитувчи сифатида талабаларга таълим бердим. Ҳозир ҳам сўнгги 1 йилдан буён ТДЮУда дарс беряпман.

Бошқача айтганда Юридик институтда шахс сифатида шаклландим. Аллоҳга доим шукроналар айтаманки, шундай ажойиб устозлар қўлида таълим олганман, иш ўрганганман. Улардан бир умр миннатдорман.

Жонажон олийгоҳим, 30 ёшинг муборак бўлсин! Сенинг талабаларинг халққа фойдаси тегадиган, билимли ва ҳалол мутахассислар бўлишсин, деб тилакдошман.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek