Абитуриентлар сонини онлайн кузатиш хизмати ишга тушди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

​​Ниҳоят! Қайси ОТМга неча нафар абитуриент топширганини онлайн кўриш мумкин бўлган хизмат ишга тушди
#abituriyent

Бугундан qabul.dtm.uz манзилида абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар ҳамда тиллар кесимида онлайн кўриш имконини берувчи сайт ишга тушди. Бу ҳақида ДТМ хабар бермоқда.

Бунда танлаган ОТМдаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:

- Қабул режаси;
- Биринчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Иккинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Учинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Биринчи сифатида танлаганлар бўйича танлов кўрсаткичи.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek