Магистратурага ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Matn1-iyul, 2020, 09:461 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

⚡️Бугундан магистратурага ҳужжатлар қабул қилиш бошланди
#abituriyent

1 июлдан бошлаб бутун республикадаги давлат ОТМларида магистратура учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

📲 Ҳужжат топшириш magistr.edu.uz сайти орқали онлайн амалга оширилади, ОТМларда қабул қилинмайди!

Ҳужжат топшириш учун керак бўладиган маълумотлар:

1) Паспорт маълумотлари тўлдирилади. Бунда абитуриент ЖШШИР рақамини ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритиши кифоя. Паспортнинг сканер ёки расм варианти талаб этилмайди;

2) Доимий яшаш манзили (тушунарли айтадиган бўлсак, прописка бўйича) киритилади;

3) Бакалаврда тугатган таълим муассасаси маълумотлари киритилади;

4) Дипломнинг расми ҳамда баҳолар қайд этилган илованинг сканер варианти юкланади;

5) Агар абитуриент имтиёзларга эга бўлса, яъни чет тилини билиш сертификати, Президент ёки номли стипендия соҳиби эканлиги ва ҳ.к.ларни тасдиқловчи ҳужжатларни киритади;

6) Ҳужжат топширмоқчи бўлган мутахассислигини танлайди.

❗️Абитуриентдан шундан бошқа қўшимча ҳужжатлар, масалан фотосурат, мақолаларининг нусхаси, тиббий маълумотнома талаб этилмайди!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek