Жиззахда коронавирусга чалинган 70 ёшли онахон вафот этди
⚡️Йигирма бешинчи ўлим: жиззахлик 70 ёшли онахон вафот этди. Кеча унинг турмуш ўртоғи ҳалок бўлгани хабар қилинганди
Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи 70 ёшли онахон Ф.О. (унинг турмуш ўртоғи, коронавирусга чалинган 72 ёшли отахон Қ.Р.нинг вафот этгани ҳақида аввал хабар берган эдик) жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган эди.
23 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.
Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.
👉 @xushnudbek 👈

