Хусусий мулк ва суд тизимига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Matn1-iyul, 2020, 09:241 daqiqa0 koʻrish

❗️ Хусусий мулк қонун ва суднинг кафолатли ҳимоясида бўлиши зарур

Шавкат Мирзиёев раислигида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

✅ Охирги бир ярим йил ичида судлар томонидан ҳокимларнинг ер ажратиш, бино-иншоотларни бузиш ва хусусийлаштиришга оид 1 минг 730 та қарори бекор қилинган.

✅ Суд орқали ер муносабатлари билан боғлиқ мингта, уй-жой бузилишига доир 51 та, хусусийлаштиришга оид 62 та ҳолатда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган.

⚡️ Хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни бекор қилиш, умуман, давлат идораларининг бундай ташаббус билан чиқишига йўл қўймайди ва бу қонунда мустаҳкамланади.

❗️ Ерга бўлган ҳуқуқлар кафолати кучайтирилиб, мулкий ҳуқуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини қатъий белгиланади.

🔵 «Бир нарсани билинглар – сармоя киритаётган инвестор биринчи навбатда ўз ҳуқуқлари суд орқали кафолатли ҳимоя қилинишига эътибор беради. Ҳамма раҳбарлар қулоғига қуйиб олсин: суд фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek