Автомактаблар ва ҳайдовчилик гувоҳномаси тизимидаги ислоҳотлар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo3 daqiqa0tahrirlangan

Президент тилидан “аччиқ” ҳақиқатлар!!! Барча автомактабларга сўнгги огоҳлантирув.

Ҳақиқатдан ҳеч кимга сир эмас, автомактабларда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун деярли ўқитишмайди. Нега?

Сабаби оддий. Чунки кейинги босқич, яъни “права” учун имтиҳон тизими коррупциялашган ва расво. Бунақа шароитда аксарият автомактаблар сифатли таълим беришга ҳаракат қилмайди. Чунки сифатли таълим қиммат бўлади, бозорда эса “ўртакаш” автомактаблар камгина пул эвазига ўқитмасдан, пора орқали ГАИ билан ўзи гаплашиб, “права” олиб беради.

Демак, Президент куюнганича бор. Энг аввало имтиҳон тизимини шаффоф ва корруциясиз қилиш керак, кейин автомактаблар устидан ҳам қатъий назорат ўрнатиш лозим.

Буларнинг барчаси энг аввало инсонлар ҳаёти учун қилинаётганини унутмаслик керак.

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратурага энг аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича топшириқ берди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2877
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek